Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Мактабгача таълим вазири ҳудудлардаги болалар боғчасида бўлди
2021-02-13 | Таълим
Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин Жиззах шаҳрида янги барпо этилган “IT Park”да бўлиб, у ерда Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев ҳамда “IT Park” лойиҳаси маслаҳатчиси Жаярам Партасарти билан учрашди.
Вазир вилоят ҳокими ва лойиҳа маслаҳатчиси билан замонавий ва инновацион талабларга асосан мактабгача таълим ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш масалалари юзасидан ўзаро фикр алмашди.
шундан сўнг Агриппина Шин Жиззах шаҳар Наврўз маҳалласидаги 180 ўринли 1-сон мактабгача таълим ташкилотининг реконструкцияси ишларини кўздан кечирди. Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, лойиҳанинг умумий қиймати 4956,8 миллион сўм бўлиб, МТТнинг янги биноси 2021 йил март ойи якунига қадар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Манба: ЎзА