Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Наманган вилоятининг ишга солинмаган иқтисодий ва саноат салоҳияти ўрганилмоқда

2021-02-12 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков бошчилигида вазирлик, идора, тармоқ бирлашмалари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳи Наманган вилоятининг саноат ва иқтисодий салоҳиятини юксалтириш учун қўшимча захираларни аниқлаш ва ҳудудий инвестиция дастурини шакллантириш бўйича ўз ишини бошлади.

Бугунги ҳолатни холисона баҳолашнинг энг самарали воситаси тадбиркорлар билан бевосита мулоқот қилиш ҳисобланади ва шу сабабли ишчи гуруҳ аъзолари вилоятнинг барча туманларига ташриф буюриб, ишлаб чиқарувчилар билан суҳбатлашмоқда ва мавжуд муаммоли масалаларни ҳал этиш учун биргаликда чоралар кўрмоқда. Умумий мақсад – вилоят, туман ва шаҳарлар, шунингдек, ҳар бир алоҳида маҳалла миқёсида “ўсиш нуқталари”ни ишга солган ҳолда саноат объектларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш учун шарт-шароит яратиш ва аниқ чора-тадбирларни амалга оширишдан иборат.

Жойларга чиқиш вақтида вазирлик, идора, тармоқ бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарлари томонидан тақдим этилган янги истиқболли инвестиция лойиҳалари муҳокамаси бўлиб ўтди, уларни ҳаётга татбиқ этиш учун Наманган вилоятида барча зарур шарт-шароит ва имкониятлар мавжуд. Ушбу лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлигини таҳлил қилиш ва ўрганишда асосий мақсадли кўрсаткичлар сифатида қўшилган қиймат занжирларини яратиш, экпортнинг ҳажмини ошириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш олинди. Йўлга қўйилаётган ишлаб чиқариш объектларининг саноат ихтисослашуви ҳам ҳисобга олинди – гуруҳ аъзолари вилоятнинг импорт тузилмасини пухта ўрганиб, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар томонидан энг харидоргир бўлган алоҳида маҳсулотлар турларини ажратиб олди. Ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш импортга боғлиқликни сезиларли даражада камайтиради, шунингдек, маҳаллий ишбилармонлар ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган қўшилган қиймат занжирларини шакллантиришга ёрдам беради.

Муҳокамада маҳаллий тадбиркорлар ва инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари ҳам иштирок этди. Улар вилоятда тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш ва саноат ишлаб чиқаришини ташкил қилиш ҳамда олиб бориш учун шарт-шароитларни яхшилаш бўйича қатор конструктив таклифларни билдирди. Тадбиркорларнинг айримлари тақдим этилган истиқболли инвестиция лойиҳалари билан танишгач, устида ишлашга ва рўёбга чиқаришга тайёрлигини билдирди.

Ишчи гуруҳ аъзолари вилоятда экспорт салоҳиятини ривожлантириш ва экспорт фаолиятини рағбатлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда. Жумладан, ишлаб чиқариш объектларидан бирида маҳаллий экспортчилар билан учрашув ўтказилиб, унда очиқ мулоқот давомида ишбилармонлар маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда хорижга сотиш жараёнида учрайдиган алоҳида ва тизимли хусусиятга эга муаммолар билан ўртоқлашди. Кўтарилган масалалар бевосита йиғилиш давомида тезкорлик билан ҳал этилди – вазирлик, идора, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органлари масъул раҳбарлари тилга олинган муаммоларни бартараф этиш, шунингдек, экспортчи тадбиркорларни самарали қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича аниқ кўрсатмалар олдилар.

 “Маҳалла раиси – ислоҳотчи” ташаббуси доирасида маҳалла раҳбарлари билан ижтимоий – иқтисодий ривожланишни рағбатлантириш ва аҳолини касаначиликка кенг жалб этиш орқали унинг бандлигини таъминлашга қаратилган йўналиш бўйича алоҳида ишлар олиб борилмоқда. Маҳаллалар ҳамда тегишли вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари ўртасида аҳолининг иш ўринларга, коммунал ва ижтимоий хизматларга эҳтиёжи билан боғлиқ бўлган муаммоларни тезкорлик билан аниқлаш ва ҳал этишни таъминлашга қаратилган яқин ҳамкорлик тизимини йўлга қўйиш бўйича самарали чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ишчи гуруҳи шу ҳафтада ҳудудда ўз ишини давом эттиради. Унинг якунлари бўйича Наманган вилоятининг 2021–2022 йилларга мўлжалланган ҳудудий инвестиция дастури шакллантирилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться