Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Адлия вазири Фарғона вилояти юридик техникуми ўқувчи ёшлари билан учрашди

2021-02-05 | Ёшлар

Адлия вазири Р. Давлетов жорий йил 4 февраль куни хизмат сафари билан Фарғона вилоятида бўлиб, сафар давомида вилоятдаги тадбиркорлик субъектларининг фаолияти билан яқиндан танишиш, шунингдек ҳудудий адлия органлари ва ташкилотлари фаолиятида юзага келаётган муаммоларни таҳлил қилиш мақсад қилинган.

Адлия вазири хизмат сафарини вилоятдаги юридик техникумнинг меҳнат жамоаси ҳамда ўқувчи ёшлар билан учрувдан бошлади.

Учрашув давомида адлия вазири юридик техникумнинг ўқитувчилари билан дарс жараёнлари ва ўқув қўлланмалари хусусида суҳбатлашиб, ўқувчи ёшларни фанга қизиқтириш, бир хилликдан қочган ҳолда замонавий даср машғулотларини олиб бориш, бунинг учун ўз устида тинмасдан ишлаш лозимлиги юзасидан тавсиялар берилди.

Учрашувда техникум ўқувчилари келажакда хорижий давлатларга чиқиб билим олишлари ва тажриба алмашишлари учун чет тилларини ўрганиш зарурлиги яна бир бор таъкидланди.

Қизиқарли ўтган учрашувда ўқувчилар ўзларининг саволларига бевосита вазирнинг ўзидан жавоблар олишди.

Адлия вазири учрашув давомида техникумнинг моддий базаси ҳамда ўқувчилар таълим олиши учун яратилган имкониятлар билан ҳам танишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться