Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ва БМТ таркибий тузилмаларининг мамлакатимиздаги ваколатхоналари раҳбарлари истиқболдаги ҳамкорлик режаларини белгилаб олди

2021-02-04 | Сиёсат

Бугун Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Шерзод Асадов БМТ доимий координатори, элчи Ҳелена Фрейзер бошчилигидаги БМТ таркибий тузилмалари – Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Тараққиёт дастури, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти, Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси, Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти ва  Болалар жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари раҳбарлари билан онлайн шаклда мулоқот ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг институтлари билан ўзаро муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Эришилган келишувлар доирасида ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш бўйича истиқболдаги режалар белгилаб олинди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илгари сурилган ташаббусларни самарали амалга ошириш, шунингдек, Ташкилот ва унинг ихтисослаштирилган муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича «Йўл хариталари»ни ўз вақтида бажариш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.

БМТ ваколатхоналари раҳбарларининг таъкидлашича, COVID-19 пандемияси келтириб чиқарган мураккаб шароитга қарамасдан, Ўзбекистон республикада фаолият кўрсатаётган БМТ институтларига ҳар томонлама кўмак бериб келмоқда.

Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг янги ҳадли дастурини амалга оширишда яқин ҳамкорлик бўйича келишувга эришилди.

Ўзбекистон БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг барча ташаббуслари, хусусан, ташкилотнинг резидент-координаторлари тизимини ислоҳ қилиш бўйича таклифларини қўллаб-қувватлаши алоҳида қайд этилди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться