Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Стратегиядаги муҳим вазифалар белгилаб олинди
2021-02-03 | Жамият
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида вазир Шерзод Ҳидоятов ҳамда вазирнинг биринчи ўринбосари Соҳиб Саифназаров иштирокида М.В.Ломоносов номидаги Москва Давлат университетининг етакчи олим ва мутахассислари билан видео конференция ташкил этилди.
Маълумки, Россия Фанлар Академиясининиг хорижий аъзоси, иқтисод фанлари доктори, профессор, академик В.Л.Квинт бошчилигида М.В.Ломоносов номидаги Москва Давлат университети мураккаб тизимларнинг математик тадқиқотлари институтининг стратегик тадқиқот маркази етакчи олим ва мутахассислари билан биргаликда шакллантирилган “2035 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасида сув таъминоти ва сув чиқаришни ривожлантириш стратегияси концепцияси” асосида Ўзбекистонда тоза сувдан фойдаланиш орқали инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғини яхшилаш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси сув таъминоти, сув чиқариш ва сув балансининг 2035 йилгача ва узоқ истиқболларга мўлжалланган Стратегияси” ишлаб чиқилди.
Аҳамиятлиси, стратегияда профессор В.Л.Квинт бошчилигидаги россиялик етакчи олим ва мутахассислар томонидан республикамизнинг сув таъминоти, сув чиқариш ва сув баланси соҳасида сифат жиҳатидан янги келажакни кўзловчи, мавжуд ресурслар ва рақобатбардош устунликларга таянган ҳолда мамлакатимиз аҳолисининг ҳаёти ва саломатлигини яхшилашга қаратилган инновацион ечимлар таклиф этилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги