Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ижроси бўйича Самарқанд вилоятига ташриф
2021-02-01 | Иқтисодиёт
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4611-сонли “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ваколатли орган сифатида бир қатор вазифалар юклатилган.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ходимлари томонидан мазкур вазифаларни амалга ошириш мақсадида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ва вилоятдаги бошқа олий таълим муассасалари педагог кадрлари ва талабалари ҳамда Самарқанд вилоят солиқ бошқармаси ходимлари ва 2021 йил 1 январдан молиявий ҳисоботларини МҲХСга мувофиқ тайёрлайдиган тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашув ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти департамент директор ўринбосари И.Ахмадханов ва бош иқтисодчи И.Шеримбетов томонидан Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ва вилоятдаги бошқа олий таълим муассасалари педагог кадрлари ва талабаларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4611-сон қарори мазмун моҳияти ва олий таълим муассасалари бажариши лозим бўлган вазифалар тўғрисида маълумот берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 январдаги 38-сон қарори билан тасдиқланган “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Вақтинчалик низом аҳамияти ва мазмуни бўйича тақдимот қилинди. Хусусан, “Бухгалтерия ҳисоби” ва “Аудит” фанлари педагог кадрлари, талабалар ва давлат органи ходимлари МҲХС бўйича ўқиши ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатлари Молия вазирлиги томонидан қоплаб берилиши батафсил тушунтирилди.
Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси ходимлари ва 2021 йил 1 январдан молиявий ҳисоботларини МҲХСга мувофиқ тайёрлайдиган тадбиркорлик субъектлари вакилларига МҲХСни сифатли қўллаш учун етарли бўлган халқаро бухгалтер сертификатига эга камида уч нафар мутахассис билан таъминланиши бўйича чора-тадбирларни жадаллаштириш зарурлиги тушунтирилди. Шунингдек, солиқ органи ходимларини ва тадбиркорлик субъктлари вакилларини МҲХСни бўйича Молия вазирлиги томонидан ташкил этилган бепул онлайн ўқув платформасида (ifrs.academy ва profimsfo.uz) ўқитишни ташкил этиш ва уларни имтиҳон натижалари бўйича маълумотларни Молия вазирлигига етказиш лозимлиги тушунтирилди.
Учрашувлар якунида Молия вазирлиги ходимлари томонидан учрашув иштирокчилари томонидан берилган саволлар бўйича батафсил жавоб берилди ва маълумотлар алмашиб туриш мақсадида телеграмм канал очилганлиги маълум қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги