Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Душанбе шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича ишчи гуруҳларнинг музокаралари якунланди
2021-01-31 | Сиёсат
26-30 январь кунлари Душанбе шаҳрида Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича музокаралари бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" ахборот агентлиги мухбири.
Музокаралар давомида томонларнинг ҳар ойдаги учрашувларини ўтказиш назарда тутилган 2021 йилги тадбирлар жадвали келишиб олинди.
Учрашув доирасида қўшма дала ишларини ўтказиш саналари ва жойлари тўғрисида келишувга эришилди, шунингдек, давлатлараро чегарани демаркация қилишнинг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Музокаралар якуни бўйича тегишли Протокол имзоланди.
Учрашув дўстона ва яхши қўшничилик руҳида ўтди.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги