Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон илк бор Евроосиё иқтисодий комиссияси Кенгашининг йиғилишида иштирок этди

2021-01-31 | Иқтисодиёт

Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕОИК) Кенгашининг шу йил 29 январь куни видеоконференция шаклида ўтказилган навбатдаги йиғилишида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) да кузатувчи мақомини олган мамлакат сифатида биринчи марта Ўзбекистон вакили иштирок этди.

Тегишли қарор 2020 йилнинг 11 декабрида Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида қабул қилинган.

ЕОИК йиғилишида Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Евроосиё иқтисодий кенгаши раиси А.Смаилов, Россия Федерацияси Бош вазирининг ўринбосари А.Оверчук, Қирғизистон Республикаси Бош вазири вазифасини бажарувчиси А.Новиков, Беларусь Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Петришенко, Арманистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.Григорян ва ЕОИК Кенгаши раиси М.Мясникович қатнашди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси номидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков қатнашди.

Ўзбекистон делегацияси раҳбари ўз нутқида кузатувчи мамлакат мақомидаги Ўзбекистон ва ЕОИИ ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб берди. Тенг ҳуқуқлилик, ўзаро манфаатдорлик ва бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш тамойиллари асосида конструктив ҳамкорлик қуришнинг аҳамияти қайд этилди.

Йиғилиш кун тартибига савдо-иқтисодий, инвестициявий ва саноат кооперациясининг кенг кўламли масалалари киритилди. Машинасозлик, энергетика, электротехника, тўқимачилик ва фармацевтика тармоқлари, қишлоқ хўжалиги каби устувор йўналишларда саноат кооперациясини мустаҳкамлаш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Таъкидлаш жоизки, ўтган тўрт йил мобайнида Ўзбекистон ва ЕОИИ мамлакатлари ўртасидаги савдо ҳажми 75 фоизга ўсди ва бугунги кунда Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг 30 фоиздан ортиғи ЕОИИ давлатларига тўғри келади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться