Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбек кураши «Осиё болалари» ўйинлари дастурига киритилди
2021-01-29 | Спорт
Ўзбек миллий кураши «Осиё болалари» ўйинлари дастурига расман киритилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Кураш халқаро ассоциацияси маълумотига асосланиб.
- «Осиё болалари» халқаро ўйинлари бошқаруви йиғилишида курашни мазкур ўйинларнинг спорт дастурига киритиш тўғрисида қарор қабул қилинди, — деб маълум қилди Кураш халқаро ассоциацияси президенти Ҳайдар Фармон.
Маълумот учун, «Осиё болалари» халқаро спорт ўйинлари Халқаро Олимпия қўмитаси шафелиги остида 1996 йилдан буён тўрт йилда бир марта ўтказиб келинади. 2020 йил Мўғилистон мазкур мусобақани қабул қилиши керак эди. Пандемия сабабли болалар ўйинлари бошқа муддатга қолдирилган. 2024 йил у Россиянинг Якутск шаҳрда бўлиб ўтади.
2019 йил февраль ойида Южно-Сахалинск (Россия) шаҳрида «Осиё болалари» биринчи халқаро қишки спорт ўйинлари ҳам ўтказилди. Эътиборлиси, унда ўзбекистонлик ёш атлетлар ҳам иштирок этди.
Шунингдек, 2019 йил декабрь ойида Тошкентда «Осиё болалари» ўйинлари Халқаро қўмитасининг Ижроқўм йиғилиши бўлиб ўтди. Унда қитъа болалар ўйинларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон 2028 йил бўлиб ўтадиган «Осиё болалари» ўйинларини қабул қилишга даъвогар мамлакатлар рўйхатига киритилган.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги