Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Илҳақ» бадиий фильми Беларусда намойиш этилди

2021-01-25 | Маданият

«Ўзбекфильм» киностудияси делегация Беларусга сафари доирасида ушбу мамлакатда таҳсил олаётган ватандошлар билан учрашди, деб хабар бермоқ «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, учрашув Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университети биносида ўтказилди.

Тадбирда «Ўзбекфильм» ва «Беларусфильм» ўртасида амалга оширилаётган янги лойиҳалар, хусусан, 2020 йилда Беларусда «Илҳақ» бадиий фильмини суратга олиш ишлари қандай кечгани, бугунги кунда ҳамкорликда яратилаётган янги фильмлар ҳақида маълумот берилди.

Учрашув якунида ватандошларимизга «Илҳақ» бадиий фильми намойиш қилинди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться