Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Электр энергия тарифлари
2021-01-20 | Иқтисодиёт
Изоҳ:
1. Ушбу тарифлар 1 кВт. соат электр энергияси учун қўшилган қиймат солиғи ҳисобланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июль “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида”ги 633-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2018 йил 12 январь 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”га асосан ўрнатилган.
2. Юқорида кўрсатилган Ҳукумат қарорига кўра:
– Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори, 1-иловасидаги 83-бандининг учинчи хатбошидаги ва 116-банддаги “6 ойдан” сўзлари “2 ойдан” сўзлари билан алмаштирилган;
– Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида” 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сон қарорининг 1,2 ва 5-бандлари, шунингдек, қарорга 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган, деб ҳисобланади.
– Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида” 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сон қарорининг 1 ва 2-бандлари ва қарорга 1 ва 2-иловалар 2019 йил 15 августдан бошлаб ўз кучини йўқотади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги