Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вазир Раҳмат Маматовнинг Олот туманига ташрифи давомида қатор ижтимоий муаммолар аниқланди

2021-01-21 | Жамият

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов раҳбарлигида Бухоро вилояти Олот тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимида тизим масъул ходимлари ҳамда тумандаги мавжуд 38 та фуқаролар йиғини раислари иштирокида ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Семинар давомида “Темир дафтар”га киритилган оилаларни камбағалликдан чиқариш, маҳаллалардаги хотин-қизлар ва ёшларга зарур ёрдам кўрсатиш борасидаги ишларни самарали ташкил этиш, мавжуд ижтимоий муаммоларни бартараф этиш, жойларда хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш борасида маҳалла раисларига зарур тавсиялар бериб ўтилди.

Шунингдек, масъул ходимларга маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2021 йилга мўлжалланган “Йўл харита”ларини ишлаб чиқиш тўғрисида тегишли кўрсатмалар берилди.

Вазир Р.Маматов бугуннинг ўзида тумандаги “Арабхона” маҳалла фуқаролар йиғинига ташриф буюриб, маҳалла фаоллари билан учрашди ҳамда ҳудуддаги мавжуд муаммоларни аниқлаш бўйича билдирилган таклифларни ўрганди.

Учрашувда иштирокчилар томонидан маҳаллада жойлашган умумий ўрта таълим мактаби ҳамда мактабгача таълим ташкилоти биносини капитал таъмирлаш, маиший хизмат кўрсатиш объектларига бўлган мавжуд эҳтиёждан келиб чиқиб, ҳудудда сартарошхона, гўзалик салони, дорихоналар қуриш бўйича бир қанча таклифлар ўртага ташланди.

Аҳоли билан олиб борилган ўзаро мулоқотлар давомида маҳаллада коммунал соҳалар бўйича бир қатор, хусусан, 80 та хонадоннинг газ баллонларига муҳтожлиги, 200 та симёғочни бетон устунларга алмаштириш, ҳудуддаги 4 та электр трансфарматори ҳамда 2 та кўприкни таъмирлаш, Арабхона ва Нурли йўл кўчаларига тош-шағал тўкиш каби долзарб муаммолар ўз ечимини кутиб турганлиги аниқланди.

Келтириб ўтилган мазкур муаммоларни сифатли ва тез фурсатда ҳал этиш бўйича тегишли мутасадди ташкилот вакилларига зарур топшириқлар берилди.

Учрашувда ҳудуддаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, шунингдек, кенг аҳоли вакиллари ўртасида олиб борган фаол тарғибот ишлари учун 10 нафардан ортиқ маҳалла фаоллари ташаккурномалар билан тақдирланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Поделиться