Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖга янги раҳбарлар тайинланди

2021-01-20 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 20 январь куни “Ўзбекистон металлургия комбинати” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши ҳамда комбинат раҳбариятининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири A. Арипов иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида заводни интенсив ва юқори технологиялар асосида ривожлантириш бўйича белгилаб берган устувор вазифаларига мувофиқ, “Ўзметкомбинат” АЖ раҳбариятининг фаолияти танқидий кўриб чиқилди.

Шу муносабат билан мажлисда ташкилий масала кўрилди. "Ўзметкомбинат" AЖ Кузатув кенгаши кўп йиллар давомида жамиятда фаолият юритиб келган Рашид Пирматовни акциядорлик жамиятининг бошқарув раиси лавозимига тасдиқлади.

Р. Пирматов Тошкент вилояти Бекобод туманида туғилган. У 1986 йилда Москва пўлат ва қотишмалар институтини металлургия муҳандиси мутахассислиги бўйича тамомлаган. Бекободга қайтиб келгач “Ўзметкомбинат” АЖда уста, муҳандис, электр пўлат ишлаб чиқариш цехи бошлиғининг ўринбосари, технологик маркази бошлиғининг ўринбосари лавозимларида фаолият олиб борган.

Р. Пирматовнинг иш фаолияти завод билан чамбарчас боғлиқ. Ўз соҳасининг етук мутахассиси, ишлаб чиқариш жараёнларини чуқур билади, корхонани модернизация қилиш ва маҳсулот турларини кўпайтириш жараёнларида фаол иштирок этган.

Р. Пирматов техника фанлари номзоди, унинг илмий изланишлари мавзуси ҳам металлургия саноатини ривожлантиришга қаратилган. Заводдаги ютуқлари, мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини оширишга қўшган улкан ҳиссаси учун 2014 йилда "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими" унвонига сазовор бўлган.

Р. Пирматов комбинат жамоаси орасида, қолаверса, мамлакатимизнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб келмоқда. 2014-2019 йилларда сенатор этиб сайланган, Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритган.

"Ўзметкомбинат" AЖ кузатув кенгаши шу куни Дилшод Aхмедовни комбинат бошқарув раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Ушбу лавозимга ҳам малакали ва тажрибали мутахассис, ишлаб чиқариш ташкилотчиси тайинланди.

Д. Aхмедов, 1972 йилда туғилган. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги академияси ва И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети ҳамда “СКОЛКОВО” Москва менежмент мактабида муҳандис ва бизнес устаси мутахассислиги бўйича таҳсил олган. Д. Aхмедов ишлаб чиқаришни ташкил этиш, Ўзбекистон ва Россиядаги саноат корхоналари активларини бошқариш бўйича катта тажрибага эга.

"Ўзметкомбинат" AЖ раҳбариятининг кенгайтирилган йиғилишида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг бориши, мамлакатнинг етакчи қора металлургия корхонасини ривожлантиришнинг истиқболлари кўриб чиқилди.

"Ўзметкомбинат" АЖ 

Матбуот хизмати

Поделиться