Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш борасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласи муҳокама этилди

2021-01-20 | Жамият

Бугун Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида Жаҳон банки билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Ўзбекистондаги қишлоқ аёлларининг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш” лойиҳаси доирасида “Хотин-қизларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш: Марказий Осиё ва Европа тажрибаси” мавзусида 10 дан ортиқ хорижий ҳамкор давлатлар иштирокида халқаро онлайн конференция бўлиб ўтди.

Видеоконференция шаклида ўтказилган учрашувда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги масъул ходимлари, Халқаро эксперт Вилоят Мирзаева, Европа Аёллар кенгаши раҳбари Мария Людовика Боттарелли, Япониянинг Тоттори университети профессори Кристина Тодерич, Қозоғистоннинг "Рухани жанғыру" институти ходими Айгуль Ракишева ҳамда “БМТ Аёллар” жамияти аъзоси Гулджан Ниязалиева лойиҳага доир ўз фикр ва таклифлари билан иштирок этди.

Дастлаб тадбирда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, гендер тенгликни таъминлаш, бу борада ҳуқуқий базани янада мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилаётган амалий ишлар хусусида батафсил маълумот берилди.

Жумладан, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Гулжамол Шукурова бугун юртимизда Муҳтарам Президентимиз томонидан хотин-қизлар масаласига жуда катта эътибор қаратилаётганлигини айтиб, аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ишбилармон хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя  қилиш борасида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар юксак самаралар бераётганлигини таъкидлаб ўтди.

Тадбирда лойиҳаси доирасида жойлардаги иқтисодий фаол бўлмаган ва қишлоқ ҳудудларидаги кам таъминланган оилалар аёлларининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида лойиҳада иштирок этувчи хотин-қизларга кўплаб имтиёзлар тақдим этилиши алоҳида қайд этилди.

Қайд этилганидек, лойиҳанинг энг асосий мақсади — қишлоқ аёлларининг иқтисодий имкониятларини ошириш, уларнинг тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш, бунинг учун уларга зарур маблағлар ажратишдан иборатдир.

Учрашув давомида, шунингдек, иштирокчилар ва халқаро экспертлар томонидан қишлоқ аёлларини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича муҳим таклифлар ўртага ташланди ҳамда зарур фикрлар билдириб ўтилди.

Тадбир сўнггида ОАВ вакилларининг мавзуга оид саволларига лойиҳа ташкилотчилари томонидан атрофлича жавоб берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Поделиться