Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан тизим ходимлари иштирокида ўқув-семинарлари ташкил этилди

2021-01-19 | Жамият

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 11-18 январь кунлари “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2021 йилга бағишланган Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатномасининг мазмун-моҳияти ва ундан келиб чиқадиган долзарб вазифалар” мавзусида қатор ўқув-семинарлари ўтказилди.

Мурожаатнома ва тизимга оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда ҳудудий раҳбарларнинг билим ва малакаларини ошириш мақсадида ташкил этилган мазкур семинарларда ҳудудий бошқарма бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари ва тизимдаги бошқа масъул ходимлар иштирок этди.

Видеоконференция шаклида ўтказилган семинар дасрларида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Юридик бўлим бошлиғи Шоира Умарованинг Мурожаатномада акс этган тизим олдида турган энг муҳим  вазифалар ҳамда Ташкилий назорат ва ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи Элмурод Қаршиевнинг вазирликка юклатилган вазифаларни ижро этиш механизмини сифат жиҳатдан такомиллаштириш масалаларига бағишланган маърузалари тингланди.

Семинар давомида “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг мазмун-моҳияти, хусусан, унда белгиланган давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, шунингдек, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар борасидаги муҳим жиҳатларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Ўқув жараёнлари давомида иштирокчилар томонидан мавзуга доир берилган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб бериб ўтилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Поделиться