Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш Бош бошқармаси бошлиғи Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида 2020 йил якунлари бўйича йиғилиш ўтказди

2021-01-19 | Жамият

Жорий йилнинг 17 январь куни Сирдарё вилояти, Жиззах вилояти ва Самарқанд вилоятлари ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаларида  Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш Бош Бошқармаси бошлиғи полковник Р.А.Ташпулатов иштирокида 2020 йил якунлари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда 2020 йил давомида барча соҳалар бўйича амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар кенг муҳокама қилиниб тегишли чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Шунингдек ўзига беркитилган ҳудудда бахтсиз ҳодисалар содир этилишига, ёки вагон ойналарига тош отилишига йўл қўйган профилактика инспекторлари билан танқидий суҳбатлашиб 1-чорак якунлари бўйича ижобий томонга ўзгармаган ходимларга нисбатан интизомий чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Шу билан бирга, хар бир ходимнинг яшаш шароити, хизматга бўлган иштиёқи назорат тартибида ўрганиб чиқилиб, ходимларнинг яқинлари билан уйма-уй суҳбатлар ўтказиб бориш каби чора-тадбирлар белгиланди.

Бундан ташқари, 18 январь куни ИИВ Транспортда ХТББ бошлиғи полковник Р.А.Ташпулатов раислигида Самарқанд вилояти Нарпай тумани ХТБга қарашли 43-мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари, Нарпай туманидаги “Дўстлик” маҳалласи фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ушбу мактабда йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда темир йўл изларига тош бўлакларини қўйиш, вагон ойналарига тош отиш, темир йўл атрофида чорва молларини боқиш, темир йўлни белгиланмаган жойларидан кесиб ўтиш, темир йўл атрофига маиший чиқиндилар ташлаш, темир йўл жиҳозларига шикаст етказиш, бахтсиз ҳодисаларга учраш каби ҳуқуқбузарликлар ошиб кетаётганлиги ва энг ачинарлиси, бундай ишларни вояга етмаган шахслар томонидан содир этилаётганлиги оиланинг маҳалла, мактаб ва жамоатчилик билан узвий алоқадор эмаслиги оқибатида юз бераётганлигини танқидий муҳокама қилинди.

ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться