Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Мисрнинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
2021-01-18 | Иқтисодиёт
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири в.б. Илҳомжон Маҳкамов Миср Араб Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Амира Фаҳмий билан учрашув ўтказди.
Учрашувда транспорт соҳасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг долзарб ва истиқболли масалалари муҳокама этилди. Хусусан, мамлакатларимиз ўртасида авиақатновларнинг амалга оширилишидаги ижобий натижалар алоҳида қайд этиб ўтилди. Covid-19 пандемияси билан боғлиқ вазият барқарорлашгач авиақатновлар сонини янада ошириш билан боғлиқ имкониятлар кўриб чиқилди.
Томонлар учрашувда, шунингдек, зиёрат туризмини ривожлантириш йўналишидаги имкониятлар ҳали тўлиқ ишга солинмаганини қайд этиб, айнан ушбу йўналишдаги ҳамкорлик алоқаларини янада фаоллаштиришга келишиб олдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги