Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бахмал ва Пахтакор туманларида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича қатор ишлар олиб борилди

2021-01-18 | Жамият

Куни кеча Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Ботир Парпиев раҳбарлигида Жиззах вилояти ҳокимлигида, вилоят ҳокими Э.Салиев ҳамда бошқа мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда бугунги кунда маҳалла тизими ходимлари олдига қўйилаётган талаблар, шунингдек, аҳоли муаммоларини аниқлашда раҳбарлар томонидан жойларда “маҳаллабай” олиб борилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунданг сўнг вилоятнинг энг катта ва тоғли ҳудудларидан бири — Бахмал туманидаги “Новқа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Новқа қишлоғида яшовчи аҳоли вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди ҳамда билдирилган таклифлар асосида қишлоқдаги бир қанча ижтимоий муаммоларни баратраф этиш бўйича масъул ходимларга зарур кўрсатмалар берилди.

Вазир ўринбосари шу куннинг ўзида тумандаги “Сангзор” қишлоқ фуқаролар йиғини Чубор қишлоғида яшовчи, хусусий тадбиркор Муҳаммад Алимов томонидан ишга туширилган 500 тонна сиғимга эга меваларни сақлашга мўлжалланган музхона биноси билан танишди ва М. Алимовга ўз тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтириш бўйича зарур тавсиялар бериб ўтди.

Шу билан бирга туманнинг “Ўсмат” шаҳар фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилаётган ҳар бири 2 сотихли, 50 та иссиқхона фаолияти, “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини Жарбулоқ Уяс қишлоғидаги 1,4 км. узунликдаги ички йўлларнинг таъмирлаш ишлари билан танишди. “Музбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 21-мактабга олиб борувчи ички йўлга шағал тўшалиб, таъмирлаш ишлари амалга оширилишини ташкил этди.   

Вазир ўринбосари Б. Парпиев вилоятнинг Пахтакор туманидаги олис “Мингчинор” қишлоқ фуқаролар йиғинига ташриф буюриб, ҳудуддаги 5-мактабда маҳалла фаоллари ва кўчабошилар билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида аҳоли томонидан билдирилган таклифлар асосида ҳудуддаги С.Раҳимов кўчасининг 0,3 км.лик, Қўнғирот кўчасининг 0,5 км.лик ва Н.Қудратов кўчасининг 0,5 км.лик қисмига жами 1,3 км узунликда шағал тош қопламаси ётқизиш бўйича туман ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари ва туман йўл қурилиш бўлими бошлиғига тегишли топшириқлар берди.

Шунингдек, турли аҳоли вакиллари билан бўлиб ўтган суҳбат давомида ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Аниқланган мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда ҳудуддаги ишлаб чиқариш корхоналарига ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича туман ҳокимига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Поделиться