Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Президент қарори ижроси тизим ривожини янги босқичга олиб чиқади
2021-01-18 | Иқтисодиёт
2020 йил 17 ноябрдаги ПҚ-4896-сонли Қарорининг Наманган вилоятида Гидрометеорология фаолиятини такомиллаштириш доирасида 2020-2022 йилларда Наманган вилояти Гидрометеорология бошқармасини ривожлантириш Дастурининг 4-бандига мувофиқ Наманган вилоятининг “Орзу” ва “Чодак” қор кўчки станцияси қурилишини якунлаб ишга тушириш вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида Наманган Гидрометеорология бошқармаси бошлиғи М.С.Мутавалиев тегишли мутасаддилар ва мутахассислар билан юқоридаги объектларда бўлди.
Иш жараёнида қурилишни қисқа муддатда якунлаш, ҳудуд атрофини ободонлаштириб манзарали кўчатлар экиш ва ушбу объектларга борувчи йўлни тартибга келтириш ва бошқа бир қатор ишлар ижроси бўйича келишиб олинди.
Ушбу объектлар ишга туширилиши Наманган вилоятидаги автомобил, темир йўллари ва иқтисодиётни барча соҳаларига тезкор ва сифатли гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш имконини яратади.
Манба: Гидрометеорология хизмати маркази