Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Президент Мурожаатномасидаги аграр тизимига оид муҳим масалалар юзасидан фикр алмашилди

2021-01-17 | Иқтисодиёт

Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ва халққа навбатдаги мурожаатномаси мазмун-моҳиятини очиб бериш, унда келтирилган масалалар бўйича атрофлича фикр алмашиш мақсадида давра суҳбати ўтказилди.

Учрашув давомида Президент Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти, асосий йўналишлари, Мурожаатномада илгари сурилган фикрлар, иқтисодий, ижтимоий соҳаларда амалга оширилиши белгиланган асосий вазифалар, уларни самарали ташкил этиш йўллари хусусида сўз юритилди. 
 
Мурожаатномада Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, рақамлаштириш, ерларнинг унумдорлигини ошириш, замонавий қишлоқ хўжалиги технологияларини жорий этиш ва қишлоқ хўжалигига инвестицияларни кўпайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилгани қайд этилди. 
 
2021 йилда қишлоқ хўжалигига сувни тежаш, биотехнология ва уруғчилик соҳасида энг илғор технологияларни жорий этишни давом эттириш ва такомиллаштириш вазифасини қўйди. Бундан ташқари, илм-фан ва инновация ютуқлари қишлоқ хўжалиги самарадорлигини оширишга хизмат қилиши кераклиги таъкидланди.
 
Тадбир давомида йиғилиш иштирокчиларининг мавзуга оид саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Поделиться