Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Йиғилиш

2021-01-17 | Иқтисодиёт

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ш.Ҳидоятов соҳа мутаҳассислари билан танишди.

Президентимизнинг тегишли фармони билан Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган Ҳидоятов Шерзод Саиджонович Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири этиб тайинланди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Бош вазир Абдулла Арипов томонидан Шерзод Ҳидоятов вазирлик жамоасига таништирилди. 

Йиғилишда таъкидланганидек, соҳага замонавий технологияларни жалб этиш, ижтимоий соҳани рақамлаштиришни жорий этиш, аҳолини яшаш шароитларини яхшилаш, кўп квартирали уйларни бошқариш, иссиқлик ва ичимлик сув таъминоти борасида ҳали бажарилиши керак бўлган вазифалар кўп.
 
Шу туфайли уларни ҳал этиш юзасидан тизимли ишларни йўлга қўйиш талаб этилмокда.
 
Давлатимиз раҳбари томонидан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига қатор муҳим вазифалар белгилаб берилган. Уларни ўз вақтида, кечиктирмай ва сифатли бажариш бўйича вазирлик тизимидаги масъул раҳбарларнинг, вазирдан бошлаб ҳудуддаги ташкилотларнинг раҳбар ва ходимларигача иш тизими аниқдир.
 
Шундан келиб чиққан холда, келгуси режаларни тизимли амалга ошириш талаб этилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги

Поделиться