Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
«Сурхон воҳаси Ўрта Осиё кулолчилиги тамаддуни» номли кўргазма ташкил этилди
2021-01-14 | Маданият
Термиз археология музейида «Сурхон воҳаси Ўрта Осиё кулолчилиги тамаддуни» номли кўргазма ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Маданият вазирлиги маълумотига кўра, кўргазма очилишида музей ходимлари сурхон воҳаси қадимги кулолчилиги тарихи ва қадимги ўзбек давлатчилиги пойдевори бўлган Жарқўтон ёдгорлиги кулолчилик мактаби ҳақида маълумотлар берилди.
Шунингдек, музей захира фондида сақланаётган бронза даври сопол идишлари тўғрисида тайёрланган тақдимот қатнашчиларга намойиш этилди.
Тақдимот музей бўйлаб экскурция билан давом этди.
Кўргазмада Хайрулла кулол томонидан чархда ясалган бежирим санъат намунаси меҳмонларга катта таассурот қолдирди.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги