Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мустақиллик ва эзгулик монументига гулчамбарлар қўйилди

2021-01-14 | Жамият

Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни катта кўтаринкилик билан байрам қилинмоқда.

Халқимиз учун қадрли ва улуғ байрамларда Мустақиллик ва эзгулик монументига тантанали гул қўйиш маросими яхши анъанага айланган. Байрам муносабати билан 14 январь куни тинчлигимиз, ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу мақсадларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига тантанали гул қўйиш маросими бўлиб ўтди.

Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти вакилларидан бир гуруҳи ҳарбий оркестр садолари оcтида Мустақиллик ва эзгулик монументига гулчамбарлар қўйдилар.

Шундан сўнг давлатимиз мадҳияси янгради. Фахрий қоровул взводи монумент ёнидан тантанали марш садолари остида ўтди.

Шунингдек, Мудофаа вазирлиги масъул офицерлари ҳарбий оркестр садолари остида Ватанга қасамёд мажмуаси пойига гулчамбарлар қўйиб, она Ватан ҳимоячиси рамзига ҳурмат-эҳтиром кўрсатди.

Мамлакатимизда Қуролли Кучларимизнинг жанговар салоҳиятини юксалтириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий қурол-яроғ ва аслаҳалар билан таъминлаш, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний, маънавий-интеллектуал тайёргарлигини ошириш, ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Амалга оширилаётган туб ислоҳотлар натижасида миллий армиямиз тезкор ва ихчам, ҳар қандай таҳдидларга муносиб зарба беришга қодир бўлган жанговар кучга айланиб бормоқда.

Нурилло НАСРИЕВ

Манба: ЎзА

Поделиться