Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳокимларнинг биринчи ўринбосарлари малака даражасини ошириш ҳамда тажриба алмашиш мақсадида семинар-тренинг

2021-01-13 | Таълим

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида 2021 йил 11-26 январ кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимларининг биринчи ўринбосарларининг савияси ва малака даражаси ошириш мақсадида семинар-тренинглар бўлиб ўтмокда.

Жорий йилнинг 13 январида Семинар-тренинг 3 куни бўлиб ўтди ва унда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий ва Бухоро вилоятлари ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари иштирок этишди.

Семинар-тренинг 3 кунида иштирокчилар қуйидаги мавзулар:

  • солиқ маъмурчилиги, солиқ тизимидаги ислоҳотлар; солиқ, божхона ва уларнинг хуфиёна иқтисодиётни аниқлашдаги аҳамияти;
  • давлат харидлари тизимида амалга оширилаётган ислоҳатлар;
  • қонун устуворлиги ва мулк дахлсизлигини таъминлаш;
  • аграр соҳадаги ислоҳотлар: кластер тизимига ўтиш, ерларни хусусийлаштириш ва фермерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
  • инсон ресурсларини бошқариш борасида ўқитилди.
Семинар-тренингда вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, шунингдек, хорижий ва маҳаллий экспертлар ҳамда олий таълим муассасаларининг тажрибали ва малакали профессор-ўқитувчилари жалп этилди. Жумладан, Европа тараққиёт ва тикланиш банки ва БМТ Траққиёт Дастури экспертлари ўзларининг маърузаси билан иштирок этишди.

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Поделиться