Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сирдарё вилоятида “Аёллар дафтари” асосида хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди

2021-01-13 | Жамият

Бугун Сирдарё вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасида ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни “Аёллар дафтари”га киритиш ҳамда шу асосда уларга манзилли ёрдам кўрсатиш борасида олиб борилаётган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ва ҳудудий бўлим бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари вилоят кенгаши, АТ “Халқ банки” туман (шаҳар) филиаллари раҳбарларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари, вилоят Бандлик ва меҳнат муносабатлари бошқармаси масъул ходимлари иштирок этди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги “Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ҳудуддаги хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш “Аёллар дафтари”га киритилган турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган аёлларни ҳар томонлама ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш, уларга давлат томонидан манзилли тарзда кўмак бериш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Йиғилишда белгиланган муддатларга қадар намунавий жадваллар асосида тайёрланган маълумотларни ўрнатилган тартибда Республика штабига тақдим этиш, аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, келгусида олиб бориладиган ишларни ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Поделиться