Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сирдарё вилоят 3-сектор раҳбари Сайхунобод тумани аҳолисини қиш мавсумини беталофат ўтказилишини таъминлаш мақсадида уйма-уй юриб уларнинг муаммоларини ўрганди

2021-01-11 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 декабр кунидаги Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида аҳолининг кам таъминланган, темир дафтарга киритилган, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги қайд этилди.

Шу мақсадда Сайхунобод тумани “Турон” маҳалласи ҳудудида Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Ш.Т.Мавлянов бошчилигида уйма-уй юриш орқали аҳолини қийнаб келаётган муаммоларини ўрганди. Ушбу ҳудудда 3.113 та аҳоли, 646 та хонадон, 901 та оилалар истиқомат қилиши аниқланиб уларнинг яшаш шароитлари, хонадонларда қиш мавсумини қандай ўтказилаётганлиги, газ балонларининг ўз вақтида етиб келиши уйнинг иситиш учун кўмир ва бошқа масалалар бўйича ўрганиш жараёнида мурожаатлар келиб тушди.

Хусусан, “Турон” МФЙ “Навбаҳор” кўчаси 1-уйда яшовчи “Темир дафтар”га киритилган якка ёлғиз яшовчи 1961 йилда туғилган Яхёева Латофат аянинг хонадонига кириб унинг шароити ўрганилди ва ўрганиш жараёнида фуқаронинг мурожаатига асосан 2 қоп кўмир, суюлтирилган газ тўлдирилган газ балон, иситиш печига ёқиш учун ўтин, озиқ-овқат маҳсулотлари иситиш печи (Микроволновка), дори-дармон билан таъминланиб, унинг мурожаатлари шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Шунингдек, “Турон” МФЙ “Улуғбек” кўчасида яшовчи фуқаролар 1938 йилда туғилган Раҳимов Бегимкулнинг хонадонига кириб унинг яшаш шароитлари ўрганилганида унга керак бўлган суюлтирилган газ тўлдирилган газ балони, ўтин, кўмир ва озиқ-овқат махсулотлари билан шу ернинг ўзида таъминланди.

“Турон” МФЙ “Улуғбек” кўчасида яшовчи 1955 йилда туғилган 2-гуруҳ ногирони фуқаро Жаббарова Туйгунойнинг яшаш шароити ўрганиш жараёнида унинг ногиронлик аравачаси сўраб қилган мурожаати шу ернинг ўзида ҳал қилиниб унга аравачага қўшиб хасса билан бирга озиқ-овқат махсулотлари, дори-дармонлар берилди.

Шу билан бир қаторда ўрганиш жараёнида “Турон” маҳалласи “Водил” кўчасининг 800 метр масофасига 10 та юк автомашинасида шағал етказиб берилди.

Қолган мурожаатлар бўйича мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилиб, қисқа муддатли назоратга олинди.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться