Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вазир Раҳмат Маматов Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида бўлди

2021-01-11 | Жамият

Ташриф давомида, дастлаб тумандаги “Чимбой” маҳалласида вилоят ва туман мутасаддилари иштирокида учрашув ўтказилди.

Унда Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис палаталари ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар ижросининг “маҳаллабай” бажарилиши юзасидан мутасадди ташкилотлар вакилларига тегишли топшириқлар берилди. Шу билан бирга ҳар бир ташкилот ўзига юклатилган вазифага виждонан ёндашиб, халқни рози қилсагина “Маҳалла раиси – ислоҳотчи” тамойилининг амалий ифодаси халқнинг турмуш-тарзида намоён бўлиши таъкидланди.

Шунингдек, вазир Р.Маматов ташриф доирасида туманда яшовчи аҳоли вакиллари билан учрашиб, фуқароларнинг электр трансформатор ва симёғочларни алмаштириш, аҳолини суюлтирилган газ баллонлари, ички йўллар, бандлигини таъминлаш каби бир қанча мурожаатлари тингланди.

Жумладан, ҳудуддаги 4 та трансформатор ва яна 4 та кам қувватли трансформатор, 140 та симёғочни янгилаш, 6800 метр масофага электр сими тортиш, аҳолига 42 та суюлтирилган газ баллони етказиш ҳамда мавжуд 14 та ички кўчанинг 7300 метр қисмига шағал тош ётқизиш каби бир қанча муаммоларга эътибор қаратилди.

Шу билан бирга аҳолининг ўз томорқаларидан самарали фойдаланишлари учун зарур шароит яратиш мақсадида 2400 метрлик катта ариқни тозалаш, 4 та фермер хўжалигида 23 нафар, “Самарқанд мукаммал қурилиш” МЧЖ ғишт заводида 22 нафар, “Ўзбекхинан” қўшма корхонасида 15 нафар ҳамда “Камалак кластер” МЧЖда 42 нафар норасмий ишлаётган, жами 102 нафар фуқаронинг фаолиятини расмийлаштириш орқали уларни доимий банд қилиш масалалари ўртага ташланди. Ушбу муаммоларнинг барчасининг тезкор ҳал этиш бўйича масъулларга зарур кўрсатмалар берилди.

Шундан сўнг вазир Р.Маматов иштирокида мазкур маҳалладаги 102-сонли мактабда 15 нафар маҳалла фаоллари билан суҳбат ўтказилди. Суҳбат давомида ҳудудда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот тадбирларининг таъсирчанлигини янада ошириш лозимлиги таъкидланди. Учрашув давомида “Чимбой” маҳалласида яшовчи Гулбаҳор Хусанова ва Бахтигул Қурбоноваларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида уларга тикув машинаси, I гуруҳ ногирони Дилором Қиличевага эса ногиронлик араваси ва телевизор тақдим этилди.

Шунингдек, ушбу мактабда ўтказилган сайёр қабул давомида 50 дан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ва уларни шу куннинг ўзида ижобий ҳал этиш бўйича зарур чоралар амалга оширилди. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Поделиться