Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вазир ўринбосари Ботир Парпиевнинг Иштихон туманига қилган ташрифи давомида бир қанча ижтимоий муаммолар ижобий ҳал этилди

2021-01-09 | Жамият

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Ботир Парпиев Самарқанд вилоятининг Иштихон туманидаги қатор маҳаллаларда бўлиб, “Маҳалла раиси - ислоҳотчи” тамойилини амалиётга жорий этиш, аҳоли муаммоларини аниқлаш ва тезкор ҳал қилишда маҳалла ходимларининг ролини оширишга қаратилган ишлар таҳлили билан яқиндан танишди.

Ўрганишлар давомида тумандаги “Тойтуёқ” маҳалласи Хўжақўрғон қишлоғида яшовчи фуқаролар билан учрашиб, билдирилган таклифларга асосан, маҳалладаги 500 метр яроқсиз йўлга тез фурсатда тош ётқизилди. Учрашув давомида ҳудуддаги “Оқдарё” сув омборида сув сатҳи баҳор фаслининг март-апрель ойларида кўтарилиши натижасида қатнов йўли тўсилиб қолаётганлиги тўғрисида маҳалла аҳолиси томонидан билдирилган муаммони бир ҳафта муддатда ҳал этиш бўйича масъулларга зарур кўрсатмалар бериб ўтилди.

Туманнинг “Боғихон” ва “Бўронхўжа” маҳаллаларида яшовчи 100 га яқин фуқаролар билан бўлиб ўтган суҳбат давомида аниқланган муаммоларга ижобий ечим топиш мақсадида шу куннинг ўзида “Боғихон” маҳалласи ичидаги 2 км ҳамда “Бўронхўжа” маҳалласи “Қорачувал” қишлоғидаги 1,2 км йўл тош ва шағал ёрдамида текисланди. Шунингдек, маҳаллада аҳоли сонининг ошиб бориши натижасида юзага келаётган электр энегияси танқислигини бартараф этиш мақсадида ҳудудга қўшимча трансформатор ўрнатиш бўйича тегишли ходимларга зарур топшириқ берилди.

Ташриф давомида вазир ўринбосари Б. Парпиевнинг ташаббуси билан “Боғихон” ҳамда “Тойтуёқ” маҳаллаларидаги ижтимоий кам таъминланган аҳоли вакиллари учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди ва 93 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди. Шу билан бирга “Зарбанд” маҳалласидаги 105 та, “Бўстон” маҳалласидаги 177 та, “Гулобод” маҳалласидаги 105 та, “Шайхислом” маҳалласидаги 105 та, жами 492 та эҳтиёжманд оилаларга суюлтирилган газ балонлари тарқатилди. Шунингдек, 23 та фуқаронинг бандлиги таъминланди, 9 нафари бўш иш ўринларига жойлаштирилди, 14 нафарига ўзини ўзи банд қилиш бўйича зарур кўмак кўрсатилди. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Поделиться