Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вазир Раҳмат Маматов Пастдарғом ва Иштихон туманларида аҳоли муаммоларини ўрганди

2021-01-08 | Жамият

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлис палаталари ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги “Маъданий юриш” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди.

Ташриф давомида Мурожаатномада белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда 2021 йилда маҳаллани иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, ўсиш нуқталари (драйверлар)ни белгилаш, аҳолининг турмуш даражасини янада яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда ишни “маҳаллабай” асосда ташкил этиш бўйича масъулларга зарур кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, вазир Р.Маматов туманда шакллантирилган “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган хотин-қизлар ва ёшларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишди.

Жумладан, тумандаги “Пахтакор” маҳалласида барпо этилган, 2 сотихли З хонадан иборат ва ўзида 44 та хонадонни жамлаган, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари ҳамда аҳолининг бошқа эҳтиёжманд қатлам вакилларига уйда бўлди ҳамда у ерда яшовчи кўплаб фуқаролар билан учрашди. Жумладан, мазкур уйдаги хонадон соҳибаларидан бири, “SOS Ўзбекистон” Болалар маҳалласи тарбияланувчиси Мафтуна Абдуғаниева вазир билан суҳбатда эндиликда ўзининг ҳам уйи борлиги, унда 2 нафар синглиси ва укаси билан биргаликда тўкис оила бўлиб яшаётгани ва бундан бағоят хурсанд эканлигини билдириб ўтди.

Вазир Р.Маматов, шунингдек, вилоятнинг Иштихон туманидаги “Боғбон” маҳалласида ҳам бўлиб, соҳа фаолиятини янада такомиллаштириш, аҳоли мурожаатлари билан самарали ишлаш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни тизимли равишда ҳал этиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар бериб ўтди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Поделиться