Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш, чиқиндиларни камайтириш, қайта ишлаш ва қайта ишлатиш чора-тадбирлари тўғрисидаги маълумот
2021-01-06 | Экология
Қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича ишларни такомиллаштириш доирасида соҳада фаолият кўрсатувчи кластерлар сони 12 тага етказилиб (2019 йилда 7 та), 2020 йилда ташкил этилган 5 та кластерларга 11 та туман (шаҳар)лардаги 493 та маҳаллалар бириктириб берилди, улар томонидан 197 329,6 млн.сўм инвестиция киритилиши ва 1254 та ишчи ўринлари яратилиши белгиланди.
Ҳудудларни давлат-хусусий шериклик тамойили асосида тадбиркорлик субъектларига бириктириш бўйича жами 16 та лойиҳа концепциялари тасдиқланиб эълонга қўйилди, шундан 6 таси билан ДХШ тўғрисидаги битимлар имзоланди.
Бюджет маблағлари ҳисобидан жами 242 та махсус техника (2019 йилда 308 та) харид қилиш бўйича умумий қиймати 141,5 млрд. сўмлик шартнома имзоланиб, (2019 йилда 128,4 млрд. сўм) 117 млрд. сўм (207 та махсус техника хариди бўйича молиялаштириш 82,6 фоиз) маблағ молиялаштирилди ва 169 та махсус техника етказиб берилди.
Санитар-экологик меъёр талаблари жавоб бермайдиган 24 та қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмиш полигонлари фаолияти тугатилиб, полигон ерларини тўлиқ рекультивация қилинди.
Ҳудудларни санитар тозалаш хизматлари билан қамраб олиш даражаси 85,1 фоизга (мавжуд 9 041 та маҳалладан 7 694 та маҳалла қамраб олинди) етказилди (2019 йил 69 фоиз, 6 238 та маҳалла қамраб олинган).
Ҳудудлардан олиб чиқилган қаттиқ маиший чиқиндиларнинг 21,9 фоизи (1,5 млн. тонна) қайта ишланди (2019 йилда 19 фоиз, 1,3 млн. тонна қайта ишланган).
2021 йил ва I чоракда соҳа, тармоқ ва йўналишлар бўйича эришиладиган асосий мақсадли кўрсаткичлар:
маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари билан қамраб олиш даражасини 90 фоиз (9 041 та маҳалладан
8 136 та маҳлалла қамраб олинади)га етказилади;
қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини 25 фоизга га етказилади;
маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматларини ташкил этиш соҳасида хусусий сектор улушини 28 фоизга етказилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги