Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Давлат илмий ташкилотларини базавий молиялаштиришга ўтказиш бўйича қарор лойиҳаси эълон қилинди

2021-01-06 | Фан

Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат илмий ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштиришга ўтказиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Давлат активларини бошқариш агентлиги, “Ўзтўқимачилик” уюшмаси тизимидаги давлат илмий ташкилотларини базавий молиялаштиришга ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.

Белгиланишича:
а) базавий молиялаштирилган илмий ташкилотларда илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажариладиган фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион лойиҳалар бўйича устама харажатлар ҳисобланмайди;
б) базавий молиялаштиришга ўтказиладиган илмий ташкилотлар раҳбар ва илмий ходимларнинг иш ҳақи бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишланмаларнинг илмий фаолиятга оид дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий ташкилотлар раҳбар ва илмий ходимларининг базавий лавозим маошларига тенглаштирилади;
в) базавий молиялаштириш доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат илмий амалий марказлари ва илмий-тадқиқот институтларининг фақат илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланадиган тузилмаларининг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, бино ва иншоотларини сақлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек, жорий харажатларини қоплаш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
г) базавий молиялаштириш доирасида илмий ташкилотларнинг қуйидаги харажатлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади:

• маъмурий (жумладан илмий-тадқиқот лабораториялари (бўлимлари) раҳбарлари, илмий ва ёрдамчи ходимларига белгиланган тартибда тасдиқланган илмий тузилма, шунингдек амалдаги штатлар жадвалига мувофиқ) ва ёрдамчи ходимларининг иш ҳақини тўлаш;

• мажбурий суғурта бадаллари;
• хизмат сафарлари харажатларини тўлаш (илмий ходимларнинг хизмат сафарларидан ташқари, Фанлар академияси илмий ташкилотлари бундан мустасно);
• Фанлар академияси илмий ташкилотларида илмий экспедиция харажатлари;
• коммунал хизматлари (сув, газ, электр энергияси, иссиқлик таъминоти, канализация, вентиляция) тўловлари;
• бино ва иншоотларни, асбоб-ускуна ва бошқа мол-мулкларни сақлаш ва уларни жорий таъмирлаш харажатлари;
• транспорт ижараси;
• телефон, коммуникация ва бошқа телекоммуникацион хизматлар тўловлари;
• асосий воситаларга кирувчи товарларни сотиб олиш, сарф материаллари, бошқа товарларни сотиб олиш, бошқа жорий харажатлар, қўриқлаш (ҳарбийлаштирилган хизматлар), хавфсизлик сигнализацияси.

Фанлар академияси Ботаника институтидаги Ўзбекистон Миллий гербарийси ва Зоология институтидаги «Зоология коллекцияси»нинг илмий ва раҳбар ходимларининг лавозим маошлари Фанлар академияси илмий ташкилотларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган лавозим маошларига тенглаштирилади.

Мазкур Қарор лойиҳаси муҳокамаси жорий йилнинг 20 январь кунигача давом этади. Қарор лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этишингизни сўраймиз.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться