Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қирғиз Республикасида бўлиб ўтадиган сайловларни Ўзбекистон вакиллари кузатиб боради

2021-01-06 | Сайлов

2021 йил 10 январь куни Қирғиз Республикасида навбатдан ташқари президент сайловлари ва Қирғизистоннинг бошқарув шаклини аниқлаш учун референдум бўлиб ўтади.

Мазкур мамлакатда бўлиб ўтадиган сайловларни Ўзбекистон делегацияси аъзолари ҳам халқаро кузатувчи сифатида бевосита кузатиб боради. 6 январь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси М.Абдусаломов бошчилигида шу масалага бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси делегацияси таркибида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, Марказий сайлов комиссияси, Наманган, Aндижон, Фарғона вилоятлари сайлов комиссия аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари бор. Улар сайловларни ШҲТ, МДҲ, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши ташкилоти каби халқаро ташкилотларнинг миссиялари сафида кузатиб боради.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси МСК томонидан 2 нафар, ШҲТ Миссиясидан 1 нафар, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши ташкилотидан 1 нафар, МДҲ ПА миссияси таркибида 2 нафар, МДҲ миссияси таркибида, шу жумладан сайлов куни чегарадош вилоятларга юбориладиган кузатувчилар сони 31 нафарни ташкил этмоқда. Улар Бишкек шаҳри, Боткен,  Жалолобод ва Ўш вилоятларида жойлашган сайлов участкаларида овоз бериш жараёнларини кузатиб борадилар.   

Манба: Марказий сайлов комиссияси

Поделиться