Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда айрим туман ҳокимликларининг сайтларига уюштирилган киберҳужумлар юзасидан

2021-01-06 | Технологиялар

2021 йилнинг 6 январь куни Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг расмий веб-сайти, шунингдек Ангор, Музработ, Шеробод, Қизириқ, Бойсун, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Олтинсой, Денов ҳамда Узун туман ҳокимликларининг расмий веб-сайтларида ахборот хавфсизлиги ҳодисаси юз берганлиги маълум бўлди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ўзкомназоратнинг Сурхондарё вилояти ҳудудий инспекцияси ва бошқа ваколатли вазирлик ҳамда идоралар ҳамкорлигида вилоят ва туман ҳокимликларининг веб-сайтлари фаолиятини қайта тиклаш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тегишли суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур веб-сайтларлардаги ахборот хавфсизлиги ҳодисалари оқибатини бартараф қилиш юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича қўшимча маълумот берилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси

Поделиться