Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туркияда «Замонавий ўзбек ҳикоялари» тўплами турк тилида нашр этилди

2021-01-06 | Маданият

Туркияда  «Замонавий ўзбек ҳикоялари» номли тўплам турк тилида нашр этилди.

Анқара шаҳридаги «Hece Yayinlari” нашриётида чоп этилган тўплам шоир ва таржимон Ҳамза Ўзтуркчи томонидан тайёрланган. Тўпламдан ўттиз нафар ўзбек адибларининг ҳикоялари ҳамда иккита адабий суҳбат ўрин олган.

Эркин Аъзам, Ўткир Ҳошимов, Нурали Қобул, Назар Эшонқул, Луқмон Бўрихон, Улуғбек Ҳамдам каби устоз ижодкорлардан тортиб, Жасур Кенгбоев, Нодирбегим Иброҳимова, Жавлон Жовлиев каби ёш ижодкорларнинг ҳам ижодий ишлари ўрин олган тўплам турк ўқувчилари томонидан қизғин кутиб олинмоқда.

– Бу тўплам ҳар ўн йилда бир марта йиғилиб, нашрга тайёрланади, – дейди суҳбатда таржимон Ҳамза Ўзтуркчи. — Камина ўзбек адибларининг асарларини тўпладим ва таржима қилдим. Жараён жуда қизғин кечди. Чунки ўзбек ёзувчиларининг асарлари, ҳикоялари ўз тили, миллий руҳдалиги билан ўқувчини ўзига тортади. Бундай асарлар адабий ришталарни мустаҳкамлашга хизмат қилади, албатта.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться