Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Савдо-саноат палатасининг веб-сайтида Маҳаллий товар брендларининг электрон майдончаси ишга туширилди
2021-01-04 | Иқтисодиёт
Маҳаллий товар брендларининг электрон майдончасида:
- Маҳаллий товар брендлари рўйхати – бу бўлимга республикамиздаги ўз брендига эга тадбиркорлик субъектлари рўйхати (корхона номи, манзили, бренд расми, рўйхатдан ўтган санаси) киритилган;
- Тадбиркорлик субъектларини брендга айлантириш дастури – Палата ва Агентлик томонидан тасдиқланган маҳсулотларни брендга айлантириш дастури жойланган;
- Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари – бу бўлимда товар белгисига оид умумий маълумотлар, рўйхатдан ўтиш учун тегишли ҳужжатлар, аризалар намуналари бириктирилган;
- Меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар – интеллектуал мулк соҳасига оид қонунчилик ҳужжатлари киритилган;
- Фойдали маълумотлар - бу бўлимга интеллектуал мулк, товар белгисини ҳимоя қилишга оид презентацион материаллар, инфографикалар ва видеоматерияллар жойланган;
- Кўп сўраладиган саволлар – интеллектуал мулк соҳасига оид тадбиркорларда юзага келадиган кўп сўраладиган савол ва жавоблар қўйилган.
Тўлиқ маълумот олиш учун ушбу ҳаволага киринг.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси