Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда каршеринг тизими йўлга қўйилди

2021-01-03 | Туризм

2021 йилнинг 10 январидан бошлаб каршеринг ташкилотларига нотариал расмийлаштирмасдан ва ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказмасдан йўловчилар автотранспорти ва мототранспорт воситаларини жисмоний ҳамда юридик шахсларга 30 кунгача муддатда қисқа муддатли ижарага бериш ҳуқуқи берилади.  

Бунда каршеринг ташкилотларининг автомототранспорт воситалари Транспорт вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган талабларга мувофиқ келувчи махсус таниқлик белгига эга бўлиши шарт. Маълумот учун: Каршеринг – Жисмоний шахсларга, шу жумладан, чет эл фуқароларига автомототранспорт воситаларини ижарага бериш бўйича хизматларни кўрсатиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 декабрдаги «Автотранспорт воситаларини ёллаш ва ижарага бериш фаолиятини қўллаб-қувватлаш, электромобиллар ва мототранспортлардан фойдаланиш, шунингдек, велосипедда мамлакат бўйлаб ҳаракатланишни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида (№812) шу ҳақида маълум қилинган.

Шу билан бирга, қарорда Ўзбекистонда велосипед транспорти, велоинфратузилма, велошеринг (байкшеринг) фаолиятини (ижарага бериш) ривожлантиришни режалаштириш назарда тутилган. Унга кўра, мамлакатда велосипедда ва бошқа шахсий воситаларда ҳаракатланиш имконини берувчи тўсиқсиз ва хавфсиз муҳит яратилади.

Туристик шаҳарлар, дам олиш зоналари, қўриқхоналар ва мамлакатимизнинг бошқа маданий мерос объектларини боғловчи велосипедлар магистраллари миллий тармоғи босқичма-босқич барпо этилади. Шаҳарлар ва ҳудудларни велосипедлаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаш ва уларни ҳар йили мониторинг қилиш учун мезонлар жорий этилади, шунингдек, велосипедда ҳаракатланишнинг инсон саломатлигини мустаҳкамлашини инобатга олган ҳолда велосипедчилик маданиятини шакллантиришга доир тарғибот ишлари кучайтирилади.

Бундан ташқари, Бутунжаҳон велосипед куни ва Европа ҳаракат ҳафталигига бағишланган йирик веломарафонлар ва шу каби бошқа тадбирлар ўтказилади. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться