Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга оид йиғилиш ўтказилди

2021-01-02 | Жамият

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби, фаолият самарадорлигини ошириш ҳамда бу борадаги аниқ иш режалари таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Унда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов, вазирнинг биринчи ўринбосари Гулнора Маруфова, вазир ўринбосарлари Ботир Парпиев, Содиқжон Турдиев, Азизбек Икрамов ҳамда вазирлик мутасадди ходимлари иштирок этди.

Вазир Р.Маматов тадбир аввалида вазирлик ҳамда тизимда меҳнат қилаётган барча ходимларни яқинлашиб келаётган Янги йил айёми билан табриклаб, ўзининг эзгу тилакларини билдириб ўтди.

Йиғилишда таъкидланганидек, бу йил Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги жорий йил давомида маҳалла тизимини ривожлантириш, оила ва хотин-қизлар масалалари, кексаларни қўллаб-қувватлаш борасида ўз олдига қўйилган зарур вазифаларни амалга оширишда бир қатор ишларни олиб борилди. Соҳа ривожини такомиллаштириш мақсадида мавжуд ҳуқуқий асослар янада мустаҳкамланди. Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, бандлик, фуқаролар йиғинларининг моддий-техника таъминотини яхшилаш, маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш борасида белгиланган вазифалар ижроси таъминланди. 

Вазир Р.Маматов бу борадаги ишлар таҳлили хусусида фикр билдириб ўтар экан, келгуси йил давомида амалга оширилиши лозим бўлган ишларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. Айниқса, Давлатимиз Раҳбарининг куни кеча Олий Мажлис палаталари ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида келтириб ўтилган соҳага оид бир қатор вазифаларни бажаришда барча ходимлардан катта масъулият ва фидойилик талаб этилишини таъкидлаб ўтди.

Йиғилиш иштирокчилари тадбир давомида тилга олинган масалалар бўйича ўз фикрларини билдириб ўтишди ҳамда вазирликнинг келгуси йил иш фаолиятидаги аниқ вазифалар ижросига оид ўзларининг муҳим таклифларини билдириб ўтишди.

 

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Поделиться