Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туркия Республикаси Президентининг Бош маслаҳатчиси: Ўзбекистон ва ўзбек халқига 2021 йил хосиятли келсин, самарали натижаларга, янги ютуқларга бой бўлсин

2021-01-01 | Жамият

Янги йил муносабати билан Ўзбекистоннинг хориждаги шерикларидан самимий табриклар келмоқда. Хусусан, Туркия Республикаси Президентининг Бош маслаҳатчиси Ялчин Топчу юртдошларимизга Янги йил тилакларини йўллади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

— 2020 йил бутун инсоният учун оғир келди. Кутилмаган, мисли кўрилмаган синовларга бой йил бўлди. Яратганга шукрки, Туркия каби биз учун қадрдон бўлган Ўзбекистон ҳам барча қийинчиликларни енгиб, Янги йилга ёруғ юз, янги шижоат, умид ва ишонч билан қадам қўймоқда.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг муваффақиятли раҳнамолиги остида Ўзбекистонда яратилаётган янги давр, янги тараққиёт босқичи 2021 йилда ҳам изчил давом этишига ишончимиз комил. Зеро гўзал мамлакатингизда ўзгача кўтаринкилик шукуҳи, дадиллик ва ислоҳотчилик руҳи ҳукмрон.

Озод ва обод масканга айланиб бораётган Ўзбекистон қўлга киритган ижобий натижалар нафақат ўзбек халқига, балки барча дўст мамлакатлар аҳлига, хусусан Туркия жамоатчилигига ҳам самимий қувонч ва ифтихор туйғуларини бахш этмоқда.

Мамлакатларимиз раҳбарлари Президент Режаб Таййип Эрдўғон ва Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида халқларимизнинг азалий орзулари ушала бошлади. Умумий қадриятлар ва муштарак манфаатлар асосида ўзаро яқинлик, биродарлик, ҳамкорлик ва ҳамжиҳатлик жараёни жадал суръатлар билан ривожланиб бормоқда.

Ишонаманки, Янги 2021 йилда Ўзбекистон янги мувафақиятларни қўлга киритади. Барқарор тараққиёт, фаравонлик йўлида янги поғоналарга кўтарилади, янги марраларни забт этади.

Икки томонлама алоқаларимиз бу йил тарихий воқеаларга бой бўлади. Хусусан, 2020 йил давлат раҳбарларимиз бошчилигида Стратегик ҳамкорлик олий кенгашининг дастлабки йиғилиши Туркияда бўлиб ўтди. Янги йилда мазкур йиғилишнинг Ўзбекистондаги илк тадбири режалаштирилган. Бундан ташқари Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши доирасида ҳам муҳим қўшма тадбирлар, тантаналар бўлиб ўтади.

Мана шундай ажойиб сарҳисоб асносида, камина ўзим ва оилам номидан қадрдон ўзбек халқига Янги — 2021 йил ҳосиятли келсин дейман, самарали натижаларга, янги ютуқларга бой бўлишини тилаб қоламан.

Янги йилингиз муборак бўлсин!

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться