Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Беларуслик мутахассис маъруза қилди

2020-12-31 | Хавфсизлик соҳаси

Ички ишлар вазирлиги академиясида хорижнинг турдош олий таълим муассасалари билан йўлга қўйилган ҳамкорлик самарасида машғулотлар ташкил этилмоқда.

Галдаги машғулотда Беларусь Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси кафедра бошлиғи ўринбосари, юридик фанлар номзоди, доцент, полковник Иван Федчук ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашди. “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси” йўналишида таълим олаётган курсантлар иштирок этган онлайн маъруза давомида ички ишлар органлари соҳавий хизматларининг жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш ва олдини олишда ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш, фаолиятнинг асосий йўналиш­лари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси чора-тадбирларини самарадорлигини ошириш масалалари батафсил ёритилди.

Хорижлик мутахассис ўз мамлакати тажрибаси мисолида ички ишлар органларининг профилактика хизмати фаолиятига доир ислоҳотларнинг асосий йўналишлари ҳамда мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтди.

ИИВ Академияси матбуот хизмати

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться