Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Сув хўжалиги вазирлиги ёшлари билан мулоқот

2020-12-30 | Ёшлар

2020 йил 28 декабрь куни Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев тизимда ишлаётган ёшлар билан мулоқот ўтказди.

Вазирлик тизимида 7 мингдан зиёд ёшлар меҳнат қилмоқда. Уларнинг сафи йилдан йилга кенгайиб бораяпти. 2019-2020 йилларда республикамиздаги олий таълим муассасаларини ирригация ва мелиорация йўналиши бўйича тамомлаган олий маълумотли 500 нафардан, жами 1000 нафардан зиёд ёш кадрлар ишга олинди. Ҳозирда тизимда олий маълумотли кадрлар 45 фоизни ташкил этаётган бўлса, 2030 йилгача уларнинг сони 65 фоизга етказилади.

Ёш кадрларнинг касбий маҳоратини ошириш мақсадида уларни тажрибали мутахассисларга бириктириш, “устоз-шогирд” тизими йўлга қўйилган. Шу билан бирга, уларнинг ишни пухта ўрганиши, соҳага кўникиб кетиши тизимдаги ҳар бир раҳбар олдига масъулият этиб белгиланган.

Соҳада 5 йилдан ортиқ фаолият юритаётган, ўрта махсус маълумотга эга бўлган, фаол ва ташаббускор ёшларга олий таълим муассасаларининг сиртқи бўлимларига имтиёзли кириш бўйича тавсияномалар берилмоқда. Ўтган йили 100 нафар, жорий йилда 69 нафар ёшлар тавсиянома асосида ўқишга қабул қилинди.

Яқинда мамлакатимизда биринчи бор Ўзбекистон ёшлари форуми ўтказилди. Муҳтарам Президентимиз форумда сўзлаган нутқида шундай фикрларни билдириб ўтдилар: “Ёшлар билан ишлаш Президентдан тортиб вазиргача, ҳокимдан тортиб маҳалла раисигача – ҳаммамизнинг энг асосий ишимизга айланиши зарур”.  Мулоқот чоғида бундан буён сув хўжалиги тизимида ҳам барча даражадаги раҳбарлар фаолиятига ёшлар билан ишлаш, уларнинг муаммоларини бартараф этиш юзасидан амалга оширган ишларига қараб баҳо берилиши алоҳида таъкидланди.

Вазирлик ҳузуридаги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтида 34 нафар ёшлар илмий тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Мисол учун, Александр Долидудко “Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашда коллектордан фойдаланиш ишончлилигини ошириш усуллари” мавзусидаги докторлик диссертацияси устида ишлаяпти. 2020 йилда 5 та илмий мақоласи чоп этилди, 1 та монография, 3 та муаллифлик гувоҳномасига ҳаммуалиф ҳисобланади. Мулоқот чоғида шу каби илмий ишларни олиб бораётган ёшларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, тизимдаги ҳар қайси ташкилот раҳбарига илмга қизиқиши юқори бўлган 5-6 нафар истеъдодли ёшларни саралаб, уларни ҳар томонлама тарбиялаш ва мунтазам рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш вазифаси топширилди.

Бугун сув хўжалиги соҳасида ўзининг ташаббускор ғоялари билан ютуқларга эришаётган ёшлар кўп. Оққўрғон туман ирригация ходими Ирода Ғаниева Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси кафиллигида банкдан 100 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, ўз хонадонида 40 сотих ер майдонида иссиқхона қурган. 3 кишини иш билан таъминлаб, помидор ва бодринг етиштирмоқда. Бу йил 25 миллион сўм соф фойда олишни мўлжаллаб турибди.

Наманган Насос станциялари ва энергетика бошқармаси ходими Абдусамат Абдулазизов ўзи ишлайдиган насос станциясида алоҳида жой ажратиб, 5 мингта бедана боқаяпти. Бир йилда олган даромади 144 миллион сўмга етибди. 5 кишини иш билан таъминлаган.

Мулоқот чоғида Сув хўжалиги вазирлиги Ёшлар етакчиси Ойбек Нуриддинов, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти тадқиқотчилари Эъзозбек Озодов, Сарвар Мелиқўзиев ва бошқалар сўзга чиқиб, вазирга ўз таклиф ва ғояларини айтдилар.

Ёшларнинг барча таклифлари инобатга олиниб, уларни амалга ошириш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги

Поделиться