Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Янги йил арафасида болаларга «Президент совғаси» топширилади
2020-12-29 | Жамият
Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган 3-15 ёшдаги болалар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун 11 минг дона «Президент совғаси» тайёрланиб, ҳудудларга юборилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
«Президент совғаси» таркибига 20 турдаги ширинлик, 3 турдаги ўқув қуроллари ва 2 турдаги жиҳозлар киритилган.
«Президент совғаси» Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, вилоятига «Uzbekistan Airways» АЖ самолётлари, қолган вилоятларга автотранспорт орқали етказилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан ҳозирланган совғалар ҳудудий ҳокимликлар иштирокида жорий йил 29-30 декабрь кунлари етказиб берилади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилги «Президент арчаси» тадбирлари COVID-2019 вируси билан боғлиқ вазиятни инобатга олган ҳолда, болалар соғлигини асраш мақсадида карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда ташкил этилади.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги