Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Жиззах вилояти ҳокимлиги ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди
2020-12-25 | Инновация
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Жиззах вилояти ҳокимлиги ўртасида Жиззах вилоятида илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик келишуви имзоланди.
Ҳужжатга асосан вилоятда илм-фан, технология, тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ва инновациялар соҳаларида ҳамкорликни ўрнатиш, ривожлантириш ва чуқурлаштиришга йўналтирилган қўшма чора-тадбирлар амалга оширилади.
Томонлар илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш, инновацион ишланмалар натижаларини амалиётга жорий қилиш, аҳоли ва хўжалик субъектларида инновацион фаолликни ривожлантиради.
Келишув доирасида вилоятда илм-фан ва инновацион фаолликни ошириш мақсадида Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳузурида республикада илк бор илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўлинмасини ташкил этилади.
Шунингдек, мазкур келишув доирасида ресурсларни тежайдиган технологияларни яратиш ва ривожлантириш бўйича қўшма ўқув ва тадқиқот дастурлари лойиҳалари амалга оширилади.
Учрашув доирасида вилоят ҳокимлигида Жиззах давлат педагогика институти, Жиззах политехника институти, ЎзМУ Жиззах филиалининг профессор-ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилган 40 дан зиёд илмий лойиҳалар кўргазмаси ташкил этилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги