Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда сўнгги тўрт йилда диний эркинликларни таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар бўйича брифинг ўтказилди

2020-12-25 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов иштирокида брифинг ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Брифингда сўнгги йилларда мамлакатимизда миллатлар тотувлиги ва  диний эркинликлар таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар хусусида тўхталиб ўтилди.

Таъкидланганидек,  диний соҳани ислоҳ қилиш  бўйича ўтган 4 йилда Президентнинг битта фармони ва олтита қарори, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 13 та қарори қабул қилинди. Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида 1 та идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди. 

Бундан ташқари Президентнинг «Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан, Сурхондарё вилоятида Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди. 

Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини давлат муассасаси шаклида ташкил этилди ва унинг асосий вазифалари белгиланди.

Давлатимиз раҳбари қарорларига асосан, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази давлат муассасаси шаклида ташкил этилди ва унинг асосий вазифалари белгиланди, Дин ишлари бўйича қўмитанинг янгиланган тузилмаси ва Қўмита ҳузуридаги Конфессиялар ишлари бўйича кенгашнинг янгиланган таркиби тасдиқланди.

Шунингдек, Президентнинг «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» фармонига асосан, Дин ишлари бўйича қўмита тузилмасида Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборт-таҳлил маркази, Тошкент ислом университети негизида Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси таркибида Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Наманган ва Сурхондарё вилоят филиалига эга бўлган Малака ошириш маркази, Ҳадис илми мактаби, “Вақф” хайрия жамоат фонди каби ташкилотлар ташкил этилди ва уларнинг асосий вазифалари белгилаб олинди.

Адлия вазирлиги ва Олий суди ўзининг расмий веб-сайтлари ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали суд томонидан экстремистик ёки террористик деб топилган ҳамда Ўзбекистон ҳудудида фаолияти тақиқланган ташкилотлар, веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлар ва мобиль мессенжерлар рўйхатини эълон қилиб, унинг доимий равишда янгилаб борилишини таъминлаши белгиланди. 

Президент қарорига асосан, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди ва унинг асосий вазифалари белгиланди. Имом Мотуридий номидаги халқаро стипендияси таъсис этилди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться