Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва БМТнинг наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ўртасида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди
2020-12-24 | Хавфсизлик соҳаси
Жорий йилнинг 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармасида Халқаро ҳамкорлик бошқармаси раҳбарияти ва ходимлари билан БМТнинг наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси вакиллари ўртасида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларининг муҳокамасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида бугунги кунда Ўзбекистон билан БМТ ва унинг муассасалари ўртасида кўплаб йўналишлар бўйича халқаро ҳамкорлик алоқалари тобора ривожланиб бораётгани таъкидлаб ўтилиб, айниқса, БМТнинг наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси билан икки томонлама ҳамкорлик алоқаларининг бугунги ҳолати, 2021 йилда амалга оширилиши режалаштирилган қатор истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди.
Хусусан, томонлар ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш билан шуғулланувчи ходимларнинг малакасини ошириш масалалари, шунингдек, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этилган жиноятларга қарши курашиш бўйича ўзаро ҳамкорликни фаоллаштиришини билдиришди.
ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармаси
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги