Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Одам савдосига қарши курашиш борасидаги ишлар таҳлил этилди

2020-12-24 | Жамият

Наманган вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, туман-шаҳар бўлимлари ходимлари ўртасида одам савдосига қарши курашиш ва чет элда узоқ вақт бўлиб қайтган фуқаролар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва бу борада соҳа ходимларининг масъулиятини янада ошириш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бош мутахассиси Б.Саидқосимов иштирокида ўтказилган тадбирда ушбу жиноятнинг олдини олиш, унга қарши курашиш барчанинг вазифаси экани алоҳида қайд этилиб, бу йўналишда аҳолининг хабардорлигини оширишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш бўйича вазифалар белгиланди.

Қолаверса, одам савдосига қарши курашишга доир чора-тадбирлар ижроси юзасидан Наманган шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Бандликка кўмаклашиш маркази ва Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда фуқароларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга ўргатиш мақсадида “Обиҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғинида ўқув маркази ташкил этилди. Ушбу масканнинг “IT-school” бўлимида компьютер саводхонлиги ҳамда япон тилини ўқитиш бўйича дарслар йўлга қўйилди.

Шунингдек, Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, туман-шаҳар бўлимлари ходимлари ўртасида ўтказилган йиғилишда ҳам аҳоли ўртасида одам савдосига қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишларни янада жадаллаштириш ва самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча вазифалар белгилаб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Поделиться