Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

"Маҳалла раиси - ислоҳотчи" тамойилини жорий этиш

2020-12-24 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 12-13 декабрь санасида Хоразм вилоятига ташрифи мобайнида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йил 23-25 декабрь кунлари вилоятнинг 4 та ҳудудида 519 нафар маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари учун семинар-тренинглар ташкил қилинмоқда.

Катта мақсадларни ўзида жамлаган ушбу семинарга Хоразм вилоятининг 4 та ҳудудида, яъни Урганч, Хива шаҳарлари ҳамда Боғот, Шовот туманларида бир вақтнинг ўзида старт берилди.

Хива шаҳрида ташкил қилинган семинар-тренингда жами 144 нафар маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этишди.

Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари томонидан ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш бўйича “Маҳалла раиси-ислоҳотчи!” тамойилига асосланган тизимнинг мазмуни ва моҳияти ҳамда маҳаллалардаги ўсиш нуқталарини аниқлаш ва амалга ошириш механизмлари муҳокамалар марказида бўлди.

Мазкур семинар-тренингни Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори Адҳам Бекмуродов ўз кириш сўзи билан очиб берди.

Ушбу семинар – тренингда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси кафедра мудири, профессор Мансур Бекмуродов бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилаётган маҳалла тизими сохасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош омили аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш, уларнинг муаммоларини жойида ҳал қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маруфованинг “Маҳаллаларда аёллар дафтарини юритиш ва унга киритилган хотин-қизлар билан ишлашни самарали ташкил этиш йўллари” мавзусидаги маърузаси Хива шаҳар, Янгиариқ, Хива ва Қўшкўпир туманлари маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари томонидан кенг муҳокама қилинди.

Аёлларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларга тиббий-психологик ва ҳуқуқий маслаҳатлар бериш юзасидан бир қатор ўзларини қизиқтирган саволларга етарлича жавоб олишди.

Маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятида аҳоли билан самарали мулоқот қилиш технологияларини қўллаш, муаммоли вазиятларда стрессни олдини олиш усуллари юзасидан бир қатор таклиф ҳамда услубий тавсиялар берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Поделиться