Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
PIIMA делегацияси «Назарбоев интеллектуал мактаблар» АТТ фаолияти билан танишди
2020-12-23 | Таълим
Ташрифнинг асосий мақсади «Назарбоев интеллектуал мактаблар» автоном таълим ташкилоти (НИМ) раҳбарияти билан музокаралар ўтказиш, НИМ тизимига кирувчи ташкилотлар ва мактаблар билан танишиш ҳамда уларнинг тажрибасини ўрганиш ва ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдан иборат бўлди.
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Амирулла Абдуллаев бошчилигидаги делегация Қозоғистонга борди ва «Назарбоев интеллектуал мактаблар» АТТ фаолияти билан танишди.
Ташрифнинг асосий мақсади «Назарбоев интеллектуал мактаблар» автоном таълим ташкилоти (НИМ) раҳбарияти билан музокаралар ўтказиш, НИМ тизимига кирувчи ташкилотлар ва мактаблар билан танишиш ҳамда уларнинг тажрибасини ўрганиш ва ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдан иборат бўлди.
Мазкур ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси «Назарбоев интеллектуал мактаблар» АТТ бошқарув раиси Куляш Шамшидинова билан музокаралар ўтказди.
Ўзбекистон делегацияси мамлакатимизда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ташкил этилиши ва унинг фаолияти бўйича маълумотлар тақдим этди.
Қозоғистон томони, ўз ўрнида, «Назарбоев интеллектуал мактаблар» АТТ фаолияти ва ютуқлари ҳақида сўзлаб берди. Жумладан, «Назарбоев интеллектуал мактаблар» АТТнинг янги ўқув дастурлари ва дарсликлари яратиш, педагог кадрларни малакасини ошириш каби масалалари музокаралар пайтида кўриб чиқилди.
Куляш Шамшидинова Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги билан НИМнинг ўқув дастурларини, малака ошириш методология ва дастурларини трансфер ва жорий қилиш ҳамда Агентликнинг таълим дастурлари ва дарсликларини яратишда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини таъкидлади.
Ўзбекистон делегацияси ҳамкорликнинг илк қадами сифатида қўшма педагоглар форумини ўтказишни таклиф қилди. Мазкур ташаббус Қозоғистон томонидан қўллаб-қувватлади. Форум «Янги дунёнинг дизайни: ҳаммаси ўқитувчилардан бошланади» мавзусида ташкил этилиши келишиб олинди.
Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси Назарбоев интеллектуал физика-математика мактаби ва Нур-Султон халқаро мактабларида бўлди ва уларнинг фаолияти билан яқиндан танишди.
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги вакиллари Назарбоев университетига ташриф доирасида олий ўқув юрти вице-президенти Кадиша Даирова билан учрашув ўтказди. Томонлар ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама этдилар.
Манба: «Янги Ўзбекистон»