Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда халқаро “Marriott” бренди меҳмонхонаси очилди – “Courtyard by Marriott Tashkent”

2020-12-23 | Туризм

Ўзбекистон пойтахтида дунёга машҳур “Marriott” меҳмонхона брендининг илк “Courtyard by Marriott Tashkent” меҳмонхонаси ўз фаолиятини бошлади. 

Тантанали маросимда Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов очиб берди.

Тадбирда шунингдек дипломатик ваколатхоналар вакиллари ҳам иштирок этишди. “Пандемия даврида Президентимиз томонидан йўлга қўйилган оқилона сиёсат натижасида туризм соҳаси тадбиркорлари, шунингдек инвесторлар учун қатор имтиёз ва преференциялар берилди. Бунинг натижасида турли ҳудудларда янги меҳмонхоналар ҳамда туристик объектлар қурилаётганига гувоҳ бўляпмиз.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 433-сон қарори билан инвесторларга янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун субсидия ажратиш ҳамда ташкилотларни франчайзинг тўғрисидаги шартнома амалга оширилди. Қисман молиялаштириш учун Давлат бюджетидан маблағ ажратиш тартиби ҳақидаги Низом тасдиқланди.

Унга кўра, сармоядорлар ва ташкилотлар учун меҳмонхона қуриш ҳамда уни жиҳозлашга сарфлаган харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида Давлат бюджети ҳисобидан маблағ ажратилган. Бу 3 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналарда ҳар бир хона учун - 40 миллион сўм, 4 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналарда ҳар бир хона учун 65 миллион сўмни ташкил қилади.

Субсидия 2019 йилнинг 5 январидан 2022 йилнинг 1 январига қадар фойдаланишга топширилган меҳмонхоналар учун ажаратилади. Субсидия олиш учун инвестор Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига ариза ва тегишли ҳужжатлар билан мурожаат қилиши мумкин”, - деди Азиз Абдуҳакимов. Меҳмонхона бош менежери Александр Баканов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга мамлакатдаги туризм соҳасини қўллаб-қувватлаётганини алоҳида эътироф этиб, меҳмонхона қурилиши ва очилишига тайёргарлик жараёнида иштирок этган барчага миннатдорчилик билдирди. Тадбир доирасида меҳмонхонанинг тақдимот маросими ўтказилди ва ОАВни қизиқтирган саволларга раҳбарлар томонидан жавоб берилди.

Меҳмонлар ўртасида ўтказилган совринли ўйинлар эса очилиш маросимига ташриф буюрган кишиларда катта таассурот қолдирди: меҳмонхона ресторанида 2 кишилик тушлик, отелда бир сутка ҳордиқ чиқаришга мўлжалланган ваучерлар ўз эгаларига топширилди.

“Courtyard by Marriott Tashkent” - Marriott International’га тегишли меҳмонхоналар бренди бўлиб, унга 1983 йилда асос солинган. Ушбу отеллар ишбилармон сайёҳлар, шунингдек, оилалар жойлашуви учун ўрта нархдаги меҳмонхоналар тоифасига киради. “Marriott International” энг йирик меҳмонхона бренди бўлиб, 50 дан ортиқ мамлакатда унинг 1100 дан зиёд меҳмонхонаси мавжуд.

Мазкур бренднинг позицияси мижозлар истаги билан бошқарилади. “Courtyard” - бу янги бизнес дунёсидаги энг яхши меҳмонхона. Ушбу масканда меҳмонлар ўзларининг шахсий ва профессионал ишлари билан шуғулланишлари мумкин, чунки биз уларнинг истаклари билан ҳисоблашамиз - фақат олдинга силжиш, илгари эришилган натижалар билан чекланиб қолмаслик, ҳаммаси янада яхши бўлиши, одамларга энг яхшилари бўлишига кўмаклашиш. Зеро, улар муваффақият қозонса, биз ҳам муваффақиятга эришамиз. “Courtyard by Marriott Tashkent” жуда юқори халқаро талабларга жавоб беради ва энг талабчан сайёҳларга ҳам манзур бўлади. Меҳмонхона глобал “Marriott Bonvoy” мойиллик дастурининг иштирокчиси бўлиб, бу уни доимий меҳмонлар учун янада жозибали қилади.

Мазкур бренд меҳмонхоналарида фаол инсонлар учун идеал муҳит яратилган. Унинг Тошкент шаҳрининг марказида жойлашганлиги эса бу масканнинг ишбилармон сайёҳлар учун янада жозибасини оширади. “Courtyard by Marriott Tashkent”да 131 шинам хона, кўп тармоқли 5 конференция зали, 2 MEATme Grill&Bar ресторани, “Ugolёk” терассаси ҳамда Европа миллий таомларига эга 2 бар, шунингдек, бассейн ва фитнес клублари хизматлари таклиф этилади. Меҳмонхона қулай муҳитда дам олиш имкони бўлган шинам хоналарни таклиф этади.

Мурожаат учун телефон: (71) 203 23 33 Расмий сайт: https://www.marriott.com/hotels/travel/tascy-courtyard-tashkent Facebook: @CourtyardTashkent Instagram: @CourtyardTashkent Telegram: @CourtyardTashkent ОАВ вакиллари мурожаати учун: Савдо ва маркетинг бўлими: +998 94 609 15 87 (Екатерина)   

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться