Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Маҳалла раиси – ислоҳотчи” тамойилини жорий этиш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди

2020-12-21 | Жамият

Бугун Фарғона вилояти ҳокимлигида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Б.Парпиев иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 12-13 декабрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида маҳалла тизимини қўллаб-қувватлашга доир белгиланган устувор вазифаларни амалиётга жорий этиш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Видеоселекторда туман, шаҳар ҳокимлари, вазирликнинг вилоят ва туман бўлинмалари раҳбарлари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиқлари ҳамда бошқа масъул ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда маҳалланинг ташкилий-ҳуқуқий асослари янада мустаҳкамланиб, оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тизимга янги иш услубларини кенг татбиқ этиш, соҳа ходимларига аҳоли муаммолари билан ишлаш учун етарли шарт-шароитлар яратиш, уларга яқиндан кўмаклашиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бироқ маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини ошириш, мазкур тузилмани халқнинг энг яқин маслакдошига айлантириш борасида ҳали соҳада қилинадиган ишлар талайгина.

Шу боис Президентимизнинг Хоразм вилоятига ташрифи давомида вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида маҳалла институтининг ролини ошириш, тизимдаги ишларни “маҳаллабай” асосда ташкил этиш бўйича алоҳида чора-тадбирлар белгиланди.

Йиғилишда ушбу топшириқлардан келиб чиққан ҳолда Фарғона вилояти туман ва шаҳарларида Ишчи гуруҳлар шакллантирилиб, бир қатор йўналишлар бўйича муҳим вазифаларни амалга ошириш белгилаб олинди.

Жумладан, Ишчи гуруҳлар 

– ҳар бир маҳалланинг муаммоларини 3 тоифага таснифлаган ҳолда “драйвер” ва бошқа “ўсиш нуқталари”ни аниқлайди;

– маҳаллани иқтисодий ривожлантиришдаги камчилик ва тўсиқларни бартараф қилиш чораларини кўради;

– маҳалладаги мавжуд саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларининг узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлайди;

– “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган оилалардаги ишсизлар бандлигини таъминлайди.

 

Шунингдек, мазкур йўналишлар асосида маҳаллага бириктирилган масъуллар амалга оширилган ишлар бўйича маҳалла раисига кунлик ҳисобот бериши йўлга қўйилади. Ўз навбатида маҳалла раислари ўз маҳалласидаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида сектор раҳбарлари ва туман штабига маълумот тақдим этади. Туман штаби сектор раҳбарлари билан биргаликда аҳолини турмуш тарзини яхшилаш, муаммоларини ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар мониторингини юритиб,маҳаллага бириктирилган корхона ва ташкилотлар ходимларининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлайди.

Қолаверса, сектор раҳбарлари маҳаллада амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари туман кенгашларига ҳар ойда ҳисобот бериб боради.

Йиғилиш давомида соҳага доир яна бир қатор масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Поделиться