Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Боёвут туманида давлат органлари, ташкилотлар ҳамда маҳаллий бошқарув органлари ходимлари учун АКТ бўйича малака ошириш курслари ташкил қилинди

2020-12-21 | Технологиялар

“Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида 2020 йилда Боёвут туманини рақамли трансформация қилиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш “Йўл харитаси” ижроси юзасидан тумандаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда туман ҳокимлигининг 15 нафар ходимларининг ахборот технологиялари бўйича малакалари оширилди. 

Ўқув жараёнлари Боёвут тумани ҳокимлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси, Ўзкомназоратнинг Сирдарё вилояти ҳудудий инспекцияси ҳамда Гулистон давлат университети билан ҳамкорликда ташкил этилди. 

Ўқув-амалий дарслар Гулистон давлат университети билан ҳамкорликда олиб борилди ва тингловчиларнинг “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси, ахборот технологиялари бўйича билим ва кўникмалари янада мустаҳкамланди. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси

Поделиться